Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах ҳудудий бошқармаси, IT-Park Жиззах филиали ҳамда Жиззах шаҳридаги 8-сон Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб иштирок этди.
Фестиваль доирасида ўқувчилар томонидан робототехника ҳамда IT технологиялари бўйича кўргазма ўтказилди, дастурлаш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.