Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Р.А., Т.Ш. ҳамда “B.R.” ва “А.А.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки 16,6 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштириб, гўёки савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотилганлиги ҳақида 3 106 дона харид чекларини чиқариб, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга “Soliq Mobile” иловаси орқали “Keshbek” сифатида тўлаб бериб, 1,9 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.