Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, ўз ваколатига кирмаслигини била туриб, чорвачилик ва балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг бошқаруви бўйича юзага келган муаммони танишлари орқали мазкур хўжаликнинг қонуний раҳбари фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан судланиб, жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.