Мамлакатимиз мутақиллигининг 30 йиллиги тантаналари Жиззах вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда. Вилоятда байрам муносабати билан 10 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари янгитдан қурилиб фойдаланишга топширилди, деб ёзди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Шундан:
Ғаллаорол туманида 6 та маҳалла:
Жийдали — давлат хусусий-шерикчилик асосида;
Коризқудуқ — давлат хусусий-шерикчилик асосида;
Қашқабулоқ — давлат буджети ҳисобидан;
Хонимқўрғон — давлат буджети ҳисобидан;
Ғўбдин — давлат буджети ҳисобидан;
Бахт — давлат буджети ҳисобидан;
Жиззах шаҳрида 4 та маҳалла:
Ўратепалик — давлат хусусий-шерикчилик асосида;
Бунёдкор — давлат хусусий-шерикчилик асосида;
Боғишамол — давлат хусусий-шерикчилик асосида;
Турон — давлат хусусий-шерикчилик асосида қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Мазкур 10 та маҳалла биноларининг деярли барчаси янгитдан қурилди. Биргина “Ғўбдин” МФЙ биноси тўлиқ таъмирланди.
Бугун фойдаланишга топширилган маҳалла биноларининг барчаси замонавий кўринишга эга ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.