Шу муносабат билан ташкил этилган маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Меҳмонлар янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида республикамизда биринчилардан бўлиб қабул-диагностика бўлимида «Emergency department» тизими асосида қўшимча «шок» палатаси — «қизил» зона, кузатув палатаси — «сариқ» зона ва мутахассислар кўриги хоналари — «яшил» зоналар ташкил этилди. Яъни энди оғир касалларни тўғридан-тўғри қизил зона — “шок” палатасига, мутахассислар кўригига келганлар “яшил” зонага, шифокорлар кузатувидагилар “сариқ” зонага йўналтирилади.
Бу мақсадлар учун қариб 18 млрд. сўмлик маблағ сарфланди. Шунингдек, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 3 млн. АҚШ доллари ажратилди.
Фарҳод НЕЪМАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири