ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Самарқанддан Тошкент томон ҳаракатланаётган йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда кетаётган, йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситасининг орқасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилар ва автобус йўловчиларига жиддий жароҳат етмаган. Уч нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.