Жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг Учариқ маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир қилингани аниқланди.

Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган. жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.