Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаролар Т.Ж. ва Б.Д. дори воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида ходимлар томонидан қўлга олинди. Шундан сўнг, уларга тегишли “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ичида хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 150 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рақамларга тўхталадиган бўлсак, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 594 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 400 дона “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш дори воситалари ноқонуний савдосининг олди олинди.