Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев  жорий 2021 йилда вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 2022 йилда вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатнома билан чиқиш қилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иқтисодий ўсишнинг барқарор ва юқори суръатларига эришилди.

Йил якуни билан Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 7,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 фоизга (9,9%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 4,3 фоизга, жами хизматларнинг эса 29,5 фоиз ўсиши, шунингдек, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
14,7 млн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1,7 млн.сўмга ортиши ҳамда аҳоли реал даромадлар ҳажми 12,5 млн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 7,2 фоизга ўсаётганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Инвестиция дастурлари доирасида 5,0 трлн.сўмлик 504 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилиб, фақат ушбу лойиҳаларнинг ўзидан 5 минг нафар янги иш ўринлари яратилди.

260,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди. Йил якунига қадар 300 млн. долларга етказилади.

Илк бор 200 млн.доллардан ортиқ саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти амалга оширилишига эришилди.

43 та корхонада 60 турдаги 2,7 трлн.сўмлик (2020 йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Тадбиркорлардан келиб тушган 5 мингдан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 17 846 та субъектларга 2,2 трлн.сўм кредит маблағлари ажратилди.

4 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 22,3 минг тага, хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналар сони 227 тага етди.

Маҳаллий бюджет даромадларига белгиланган 1,2 трлн.сўм прогноз ижроси 18 декабрь ҳолатига 1,4 трлн.сўм ёки 116,4 фоизга ортиғи билан таъминланди. (йил якуни билан 120 фоизга етказилади.)

Вилоятда камбағал ва ишсиз 7330 нафар фуқаролар замонавий касб-ҳунарга ўқитилди.

Бугунги кунга қадар 14 601 та доимий янги иш ўринлари ташкил этилди, 25 210 нафар ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

1414 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, кўчатлар ва суғориш воситалари ҳариди учун 2,5 млрд.сўм субсидиялар ажратилди.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятдан чет давлатларга узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар сони 38 581 нафарни ташкил этади.

Меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россия (45 фоиз), Қозоғистон (35 фоиз) ва Туркия (7,6 фоиз) давлатларига тўғри келмоқда.

Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлган фуқароларни касбга ва чет тилларига ўқитиш бўйича вилоятда 1 та “Ишга марҳамат” мономаркази, 4 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва 33 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди.

Бундан ташқари вилоятда Қурилиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш маркази фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур таълим муассаса-сида жорий йилнинг
11 ойида 2703 нафар фуқаронинг касбга ва чет тилларига ўқитилиши таъминланди. Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлган шахсларнинг 2461 нафари (20 дан ортиқ турдаги) касбларга ва 242 нафари (рус, инглиз, корейс, япон ва бошқалар) чет тилларига ўқитишга жалб қилинди.

Ўқув жараёнини якунлаган фуқароларга халқаро тан олинадиган “World Skills”, Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) ва япон тили бўйича сертификатлар берилади.

Ўтган 11 ойда хориждан қайтган 7950 нафар меҳнат мигранти билан “маҳалла – меҳнат органи – сектор – ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиали” тизими асосида ишлар ташкил этилиб, 7672  нафар (96,5%) фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 8 357  нафар меҳнат мигрантларининг оилаларига ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.