Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, қатновлар Тошкент – Чўлпонота (Иссиқкўл) йўналиши бўйича амалга оширилади.

Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан июнь ойининг жуфт саналарида ҳаракатланса, Иссиқкўлдан Тошкентга қайтиш рейслари тоқ кунларда ташкил этилади.

Қатновлар замонавий Yutong русумидаги автобусларда бажарилади. Автобус ҳар куни соат 15:00 да «Тошкент» автовокзалидан йўлга чиқади.

Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 365 минг сўм этиб белгиланган.

Янги қатнов ёзги таътил мавсумида Ўзбекистон фуқаролари учун Иссиқкўлга қулай ва хавфсиз саёҳат қилиш имкониятини кенгайтириши кутилмоқда.