Мавжуд шароитларни яхшилаш ҳамда келгусида яратилиши лозим бўлган имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Эгамбердиев раҳбарлигида «Дуоба» ҚФЙ ҳудудида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва мавжудларининг шарт-шароитини янада яхшилаш мақсадида маҳаллий аҳоли билан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида бугунги кунда туризм соҳаси учун ажратиладиган субсидия ва компенсация берилиш тартиби, унда енгил конструкция орқали барпо қилинадиган жойлаштириш воситалари, гид ва туроператорларга янги туристик йўналишлар тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, тарғибот тадбирида 60 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари ва тадбиркорлар қатнашиб, жараён сўнгида уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.