Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

“Зомин” туристик-рекреацион зонаси;

“Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси;

Туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2 400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси.

Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.