Марказнинг маърузалар зали ва компьютерлаштирилган ўқув хонасида телекоммуникация корхоналари ходимларининг рақамли технологиялар, АКТ бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Марказнинг очилиши туманда ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиши, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш кўникмаларини мутаҳкамлашга хизмат қилади.