Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 2023-2024 ўқув йили олдидан ташкил этилган “Иккинчи устозлар миллий форуми”нинг якуний байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан жорий ўқув йили “Фарғонада таълим фахрийларини эъзозлаш йили” деб эълон қилинди.
Фахрий устозларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, вилоятда таълим тизимини ҳар томонлама ривожлантиришда уларнинг фикр ва маслаҳатларидан фойдаланиш муҳим эканини қайд этган вилоят ҳокими, ҳар бир шаҳар ва тумандан икки-уч нафардан узоқ йиллик ҳаётий тажрибага эга нафақадаги таълим соҳаси фахрийлари танлаб олиниб, улар вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси мақомида иш олиб боришини маълум қилди.
Ҳар бир шаҳар ва туман ҳокими, ҳар бир мактаб директори ҳам ўз ҳудудида таълим соҳасини ҳар томонлама ривожлантиришда фахрий устоз-маслаҳатчилар фикрига таяниб иш кўриши белгиланди.