«Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан экспорт ҳажмининг 5,0 млрд долларга етказиш, корхоналарнинг қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, бўш иш ўринларни тўлдириш вазифаси қўйилди ва бунда катта салоҳиятга эга бўлган гиламчилик ва уй тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга урғу берилди.

Жумладан, Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси томонидан 2023 йилда соҳани ривожлантириш учун 300 млн доллар имтиёзли маблағлар ажратилиб, уларнинг 200 млн доллари тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдиришга, 100 млн доллари эса гиламчилик ва уй тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга йўналтирилади.

Экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70 фоизини компенсациялар тартиби кенгайтирилиб, эндиликда Европа давлатларига қўшимча равишда Туркия, Марокаш, Шимолий ва Жанубий Америка, Араб, Корея ва Япония давлатларига ҳамда тайёр маҳсулотлар билан биргаликда газлама ва трикотаж матоларга хам жорий қилинади. Бунинг натижасида жорий йилда 210 дан ортиқ экспортчи корхоналар ушбу субсидиялардан фойдаланиб 100 млн. дан ортиқ долларлик экспорт амалга оширилиши имконияти яратилди.

Ташқи бозорларда тўқимачилик маҳсулотларини сотишга мўлжалланган йирик савдо омборларини ташкил этиш харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади. Жорий йилда 10 та (Германия, Италия, Полша, Россия, Португалия, Франция, Туркия, Япония, Англия, Марокаш) давлатларида Ўзбекистон тўқимачилик хабларни ташкил этиш орқали 200 млн долларлик экспорт амалга ошириш имкони яратилади.

Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун гиламчилик, уй текстили ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 млн.долл. 3 йиллик имтиёзли давр билан 4-5 фоиздан 10 йил муддатга ажратилади. 2024 йилда қўшимча 100 млн.долл ажратилади. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида ип калавани қайта ишлаш даражаси 60 фоизни ташкил этади. 85 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 119 фоизни ташкил этади. 50 та янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади.