Шунингдек, мавсум давомида жами 116 нафар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиси ва имконияти чекланган болалар, 50 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари ҳомийлар ҳисобидан, 3500 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини жамоа шартномалари ва келишувлари орқали соғломлаштириш белгиланган.
Ҳудудларда интеллектуал ривожлантириш, экобиологик ва ўлкашунослик, техник ижодкорлик, ижтимоий мослашув, тарбия ва спорт-соғломлаштириш, бадиий ижодиёт йўналишларига ихтисослаштирилган оромгоҳлар ташкил этилди.
Мавсум давомида оромгоҳларга 1052 нафар педагоглар, шунингдек, 205 нафар тиббиёт, 242 нафар ички ишлар, миллий гвардия, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб қилинди.
Оромгоҳларга 8 минга яқин бадиий, ижтимоий ва илмий оммабоп китоблар қўшимча равишда етказилди.
Мазкур ишлар учун мавсум давомида 6 ярим млрд.сўмдан ортиқ маблағлар сарф этилиши режа қилинган.