Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш вазифаси белгиланди, жумладан, давлат дастури асосида 45 минг квартирали кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан янги тартибга асосан 27628 та (18368 та шаҳарларда, 9260 та қишлоқ жойларда)квартирали уй-жойлар қуриш учун ипотека кредитлари ажратилади.
Бунда, “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда 8336 та ва шаҳарларда 3 550 та квартира “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ иштирокида қурилади.
Ушбу квартираларни ўз ичига олган 1048 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига яқин бўлган 175 та массив танлаб олинди.
Бугунги кунда, ҳудудларда 139 та танланган массивда 19648 та квартирали 582 та кўп қаватли уй-жойларни қурилиши бошланган бўлиб, мазкур ишларга 261 та пудрат ташкилотлари танлаб олинган.
Тасдиқланган массивларнинг топогеодезия, геология қидирув ишлари ва массивлар қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун 18,1 млрд.сўм ажратилди.
Бунда, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Қурилиш вазирлигига ажратилган 10.5 млрд. сўм маблағ ҳисобига қишлоқ жойлардаги массивларга;
“E-ijro auksion”- ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион орқали сотишдан тушган 7.6 млрд. сўм маблағ ҳисобига шаҳарлардаги масивларга ажратилди.
Янги дастур асосида массивларни қуриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компаниялар буюртмачи этиб белгиланди.
Янги дастур доирасида шаҳар ва қишлоқ жойларда кўп қаватли уй-жойларни барпо этишга мўлжалланган массивлар ва уйларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Қурилиш вазирлиги томонидан уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари доирасидаги уй-жойлар лойиҳалари, уларни дислокацияси (жойлашуви), сони, ишлатиладиган қурилиш материаллари, нарх-наво шаклланиши, кўп квартирали уй-жойлар қурилиши нархи, сони ва бошқаларни ўз ичига олган www.uy-joy.mc.uz веб-портали яратилди.
Шу билан бирга, Ипотека кредитларини бериш ва субсидиялар ажратиш тартиби, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, улар томонидан қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитларни шартлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи www.ipoteka-bozori.uz Ипотека веб-портали ишга туширилди.
Бугунги кунда иккала веб-порталлар интеграция қилиш йўли билан бир-бирига боғланди ҳамда фуқаролар учун маълумотлар олиниши янада енгиллаштирилди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқилган якка тартибдаги 9 типдаги 3, 4 ва 5 хонали якка тартибдаги уйлар қуриш намунавий лойиҳалари бепул фойдаланиш учун вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилди ҳамда доимий равишда янгиланмоқда.
Танланган массивларга молиявий барқарор, салоҳиятли, етарли моддий-техник базага, мутахассисларга ва етарли тажрибага эга пудрат ташкилотларини аниқлаш мақсадида амалдаги қонунчиликка мувофиқ, намунавий танлов ҳужжатлари ишлаб чиқилди ҳамда бугунги кунда мазкур объектлар бўйича ўтказилаётган тендер савдоларида муваффақиятли қўлланилмоқда.
Шу ўринда, мазкур тендерларда иштирок этиш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида СС ва ундан юқори даражада бўлганлар рўйхатидан танлаб олинади.
Мазкур объектларда уй-жойлар қурилиши устидан давлат назорати Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан олиб борилади.
Жойларда бевосита ижрочилар ишларни тўғри ташкил этиши учун Ҳукумат ва тегишли вазирликлар раҳбарлари иштирокида ўқув семинарлар ташкил қилиниб, ҳудудий ҳокимликлар, банклар ва буюртмачилар томонидан амалга оширилиши долзарб бўлган йўналишлар белгилаб берилди.