Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 51 та асари халқчил таржима қилинди.
Ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, бағрикенглик маданиятини ривожлантиришга қаратилган 210 та илмий мақола, 4 номдаги даврий илмий журнал нашр этилди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 3 минг 115 нафар диний соҳа ходимлари ҳамда манфаатдор идоралар мутахассисларининг малакаси оширилди.
Халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларнинг диний-маърифий соҳаларга оид Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Саудия Арабистони, Миср, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларининг турдош ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган. 52 та тадбирда оффлайн ва онлайн иштироки таъминланди. Мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фуқаро-ларимиз учун Ҳаж ва Умра зиёратлари юқори савияда ташкил этилиб, 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 34 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди.
Жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликка салбий таъсир кўрсатувчи, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ва қарашлар тарқалишига хизмат қилувчи 2 мингдан ортиқ материалларнинг юртимизга кириб келиши олди олинди.
Республикадаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни нохолис талқин этиш, уламоларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларга қарши мафкуравий курашни тизимли ташкил этиш мақсадида диний-маърифий сайтларда 4 125 та (видео, аудио, мақола ва инфографика кўринишидаги) материал эълон қилинди.