Хусусан, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Хуршид Усмонов, Паркент туман прокурори Шарифжон Акбаров, туман давлат солиқ идораси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозордаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида тадбиркорлар ва новвойлар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Мутасаддилар туманда қолипли нон ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳамда новвойларга зарур тушунтириш, тавсия ва мавжуд масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

Хусусан, қолипли нон ишлаб чиқараётган тадбиркорлар ҳамда новвойлар фаолиятида ун маҳсулотлари, шунингдек, табиий газ, электр-энергияси таъминотида узилишлар бўлмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Ишчи гуруҳ бозор расталарини ҳам ўрганиб, кундалик эҳтиёж учун зарур истеъмол моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу билан бирга, гўшт нархида ҳам барқарорлик ва мақбулликни сақлаш, савдо расталарида санитария қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бормоқда, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.