Вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов меҳмонларни вазирликда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.
2021 йил Токиода бўладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни ҳақида вазирлик бошқарма бошлиғи Музаффар Раҳматхўжаев маълумот берди.
Ҳудудлар вакилларига Олимпия йўлланмасини қўлга киритган ва бунинг учун курашаётган спортчиларнинг ижтимоий ҳолатини доимий назоратга олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Ташриф якунида спорт туризмини ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди ва бу борада вазирлик билан амалий ҳамкорлик ришталари боғланди.