ЖССТ веб-сайтида ёзилишича, энг ёмон ҳолат дунёнинг кам ривожланган 47 мамлакатида учрайди. У ерда ҳар тўртинчи соғлиқни сақлаш муассасасида сув таъминоти ва ҳар учдан бир муассасада қўл гигиенаси воситалари мавжуд эмас.
ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг айтишича, муассасаларда тегишли гигиенага риоя этилмаётган шароитда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг иши шахсий ҳимоя воситаларисиз ишлаётган шифокорларнинг меҳнатига тенгдир. У сув таъминоти, санитария ва гигиена COVID-19 га қарши курашда катта рол ўйнаётганини эслади. Унинг сўзларига кўра, “энг кам ривожланган мамлакатлар” бу жиддий муаммоларни ҳалигача ҳал қилишмаган.