Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Испания Бош вазири Педро Санчеснинг ёшларни ижтимоий тармоқларнинг “заҳарли олами”дан ҳимоя қилиш ғоясини қўллаб-қувватлади ва ёш чегараларини жорий этишга чақирди.
“Платформалар болалар хавфсизлиги ва соғлиғини ҳимоя қиладиган тарзда ишлаб чиқилиши ва бошқарилиши керак”, деб ёзди ЖССТ Бош директори X тармоғида. Унинг қўшимча қилишича, бунинг учун, бошқа нарсалар қатори, “реал ёш чегараларини жорий этиш” керак.
Гебрейесус Испания Бош вазири фикрига қўшилиб, “ижтимоий тармоқларни тартибга солиш ва жавобгарлик жуда муҳим” деб қўшимча қилди. ЖССТ Бош директорининг сўзларига кўра, далиллар болаларга етказилган зарар нафақат ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш билан, балки уларнинг қандай яратилгани билан ҳам боғлиқлигини исботлайди. Шу муносабат билан у ижтимоий тармоқларнинг “зарарли ва ўзига қарам қилувчи тузилиши”га қарши курашишга ва уларни “мустақил назоратга олишга” чақирди, деб хабар берди tass.ru.