Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 1 август куни бўлиб ўтган йиғилишида қўмита вакиллари пандемия "узоқ вақт давом этади" деган хулосага келишди.

Мутахассислар ЖССТ ва унинг ҳамкорларига коронавирусга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди. Ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси ушбу муаммони ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади ва ёшларни касаллик тарқалишининг олдини олиш учун барча мумкин бўлган воситалардан фойдаланишга чақирди.

Кейинги сафар мутахассислар уч ой ичида пандемия билан боғлиқ вазиятни баҳолайди.