“Дунё бўйлаб қайд этилган янги ҳолатлар сони кетма-кет олтинчи ҳафтадирки, пасайишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта 2,4 миллион янги ҳолат қайд этилди. Бу ундан олдинги ҳафтага нисбатан 11 фоиз кам. Сўнгги уч ҳафта ичида ўлим сони ҳам камайишда давом этмоқда.Ўтган ҳафтада 66 мингга яқин ўлим ҳолати кузатилди, бу ундан аввалги ҳафтага нисбатан 20 фоизга камдир”, - дейилади ЖССТ веб-сайтида.
Бироқ, коронавируснинг янги штаммлар тарқалмоқда. Британияда кузатилган мутация 101 мамлакатда (ўтган ҳафтага нисбатан еттита кўпроқ), “Жанубий Африка” — 51 та (ортиқча бешта) ва “Бразилия” мутацияси эса — 29 та (ортиқча саккизта) мамлакатда топилган. Яратилган вакциналарнинг янги мутациялар билан кураша олиши ёки йўқлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.