Бугунги кунда дунё бўйлаб 20 миллиондан ортиқ коронавируснинг тасдиқланган ҳолатлари мавжуд. Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, яқин кунларда пандемия қурбонлари сони 750 мингдан ошади.
Инфекция Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатларида катта тезликда тарқалмоқда. Euronewsга кўра, Европада COVID-19нинг янги ўчоқларини бошқаришга эришилди, аммо инфекциянинг кўпайиши ҳали ҳам кузатилмоқда.
Касалликнинг мавсумий табиати ҳали тасдиқланмаган, деб таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
«Қаттиқ назорат қилинмаса, вирус қайтади. Биз Европа мамлакатларига такрорлаймиз: инфекция тарқалишини назорат қилишни давом этинг, босимни сусайтирманг. Бизнинг бош директоримиз айтганидек, инфекцияга қарши курашиш, курашиш, курашиш керак», деди ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Раян.
Коронавирусга қарши кураш Испанияда, Албаcете шаҳрида давом этмоқда, 19 нафар мавсумий ишчи инфекцияни юқтирган. Уларнинг барчаси коронавируснинг аломатсиз ташувчиси бўлиб чиқди. Мутахассислар аҳолида коронавирус мавжудлигини текшириш ҳажмини ошириш зарурлигини хабар қилди.