Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Майкл Райан маълум қилди.

Айни пайтгача вирусга Ер аҳолисининг тахминан 10 фоизи — 760 миллион киши чалингани тахмин қилинмоқда. ЖССТ вакили бу кўрсаткични «оптимистик» деб атади.

Касалланишнинг иккинчи тўлқини ҳақида фикр билдираётиб, Райан ҳозир дунёга оғир давр кириб келаётгани ҳақида айтди.

Маълумот учун, пандемия бошидан буён дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 миллион кишидан ошди.