“Ўзингизни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз, маълум вақт тунги клублар ва дискотекаларга борманг”, деди ЖССТнинг фавқулодда касалларга бўлинган техник гуруҳи хизмати раҳбари Мария Ван Керкхов.
“Биз сўнгги кун ва ҳафталарда тунги клублар тўғрисида бунчалик кўп гапирмагандик, аммо улар, қоидага кўра, ҳозир коронавирус ўчоғи бўлиб турибди” дея келтиради унинг сўзини “Корреспондент” нашри.
Шу билан бирга, у тунги ҳаётни чекламаслик кераклигини таъкидлади, аммо маълум жойларда касалликнинг энг катта ўчоқларини аниқлаш ва у жойларга келадиганларни текшириш, бироз вақт ёпиш лозимлигини айтиб ўтди. Ван Керкхов, гавжум жойларнинг хавфсизлиги масаласида у ерга тўпланадиган одамларнинг ўзлари жавобгар эканлигини таъкидлади.
“Эҳтимол, биз ўзларини хавф остига қўйган ҳолда биринчи планда ишлайдиган одамлар учун ниманидир қурбон қилишимиз ва ундай жойларга боришни чеклашимиз керакдир”, деди у