Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги тавсияларида агар камида бир метр масофа сақлашнинг иложи бўлмаса, албатта ниқобда бўлиш керак. Агар бино ичкариси яхши шамоллатилган бўлмаса, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт. Ташкилот мутахассислари, шунингдек, яхши шамоллатилган хонада ижтимоий масофа сақлашнинг иложи бўлмаган тақдирда ҳам тиббий ниқобдан фойдаланишни маслаҳат беради.
Нафас оладиган матолардан тайёрланган уч қаватли ниқобларни кийиш мақсадга мувофиқ.
ЖССТ шунингдек юзни ҳимоя қилувчи пластик қалқонларни ишлатмасликни маслаҳат беради, чунки улар фақат кўзни ҳимоя қилади ва йўталаётганда ёки аксирганда инфекциядан ҳимоя қилмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, фақатгина спорт билан шуғулланаётганда ниқоб тақмаслик хавфсиз саналади.