“Биз ташкилотга аъзо барча мамлакатларда COVID-19га қарши эмлаш  даражасини 70 фоизга етказишни мақсад қилганмиз, — дейди у. — Шу кўрсаткичга эришмагунимизча, барча аҳоли қатлами, айниқса тиббиёт ходимлари ва катта ёшли инсонларни вакцина олишга чақиришдан тўхтамаймиз”.

ЖССТ раҳбарининг қўшимча қилишича, аввал коронавирус пандемияси якунига бу қадар яқин келмагандик. Ҳозир туннель охиридамиз. Узоқроқда ёруғлик кўрина бошлаган. Аммо ҳали ташқарига чиқиб улгурганимиз йўқ. Агар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, йўлнинг қолган қисмида кўплаб тўсиқларга дуч келишимиз мумкин. 

Таҳлилларга кўра, бугунгача жаҳон бўйича COVID-19га чалинганларнинг умумий сони 619 миллион нафарга яқинлашган. Улардан 6,5 миллион нафардан зиёди хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати