Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ЖССТ Ижроия кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда euronews.cоm нашри.
ЖССТ раҳбари сўзларига кўра, “омикрон” охирги штамм ёки пандемия тугаши керак, деб ўйламаслик керак. Гебрейесуснинг фикрича, янги штаммларнинг пайдо бўлиши учун қулай шароитлар мавжуд.
Баъзи Европа мамлакатлари нормализация жараёнида. Италия кўчаларида мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинди. Бельгия 12 ёшгача бўлган болалар учун очиқ ҳавода ва уйда ниқоблардан фойдаланишни талаб қилишни ва мажбурий масофадан ишлашни тўхтатмоқчи. Бу қарор жума куни қироллик ҳукумати томонидан пандемияга қарши кураш қўмитаси йиғилишидан сўнг қабул қилинди. Шунингдек, тунги клублар очилиши, бар ва ресторанлардаги чекловларни бекор қилиш ҳам тасдиқланди.