“Ҳар йили 1,3 миллионга яқин одам тамаки тутуни таъсиридан вафот этади. Тамаки тутунида нафас олиш, юрак-қон томир, саратон, инсульт ва қандли диабетнинг иккинчи турида ўлим хавфини келтириб чиқаради”, дейилади ҳужжатда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, сигаретанинг 7000 та изоляция қилинган компонентларидан камида 69 таси онкологияга олиб келиши мумкин.

Бир хонада ҳосил бўлган тутун эшиклар ёпиқ ёки деразалар очиқ бўлишидан қатъи назар, тезда бинонинг бошқа ҳудудларига тарқалади, деб хабар беради mir24.tv.

“Деразалар очиқ ҳолатда бўлса ҳам ва ҳаво фильтрлари мавжуд бўлса-да, тутуннинг заҳарли бирикмалари гиламлар, пардалар, кийим-кечак, озиқ-овқатга ўрнашиб олади ва бир неча ой ўтса-да, уйда сақланиб қолаверади, деди ЖССТ.