У қандли диабет касалига чалингани ва сўнгги ойларда буйрак етишмовчилиги дарди билан оғриб келгани маълум қилинмоқда. 

Жасур Ҳамроев ўз фаолиятини "Даракчи" газетасида бошлаган, кейинчалик шоу-бизнесга ихтисослашган shov-shuv.uz сайтини яратган ва бош муҳаррир сифатида ишлаган. 

Қолаверса, у "Адолат" партияси Тошкент шаҳар Яккасарой тумани кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритган.  

Yuz.uz жамоаси журналистнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.