Бугун, 10 декабрь куни Андижон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлимининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Андижон вилоят бўлимига 14 йил мобайнида раҳбарлик қилиб келган Назиржон Саидов саломатлигидаги муаммолар сабабли ўз аризасига кўра, эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси лавозимига ўтказилган сайловда тўрт номзод ичида Артикова Махпурахан Мамадалиевна — Андижон тумани ҳокимлигининг "Андижон тонги" газетаси муҳаррири энг кўп овоз билан Уюшманинг вилоят бўлими раиси этиб сайланди, дея хабар берди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси мутасаддилари.