Туркиядаги “Sabah” нашрида соғлом организмни йўқ қиладиган 8 та маҳсулотлар номини маълум қилинган. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди. 8 та маҳсулот орасида зарарлилиги бўйича биринчи ўриндагиси — шакар. У тери, танадаги липидлар ва оқсилларга зарар етказиши мумкин.

Қовурилган ёғли овқатлар, фаст-фуд, маргарин, шунингдек, консервалар таркибидаги транс ёғлар  улар қон томирларига зарба беради, қон айланишини секинлаштиради ва юрак хасталиги хавфини оширади. Қовурилган картошка тери ҳужайраларига зарар етказиши мумкин.

Аччиқ овқатлар ҳам инсоннинг қон айланиш тизимига таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, кўмирда пиширилган гўштни истеъмол қилиш ҳам қаришни тезлаштиради.