Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестациядан  ўтказилди.

Агентлик матбуот хизматининг хабар беришича, натижалар таҳлил қилинганда ходимларнинг 24 фоизи аттестациядан ўтган, 15 фоизи шартли ўтган бўлса, 61 фоиз раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди. 

Жорий йилнинг 3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра, жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.