Унга кўра қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;

б) геодезия ва картография соҳасида:

  • геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;
  • аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
  • давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;

в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:

  • давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;
  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;

г) ерларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:

  • ер ресурсларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • ер тузиш, ерларнинг ҳисобини юритилишини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

д) давлат ер, кадастр ва геодезия назоратини амалга ошириш соҳасида:

  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ер назоратини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали давлат ер назоратини амалга ошириш;
  • давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган давлат кадастр назоратини амалга ошириш;
  • геодезия ва картография соҳасида ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига ҳамда давлат стандартларига риоя этилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга ошириш;

е) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

ж) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.