Натижада улар гипертонияга чалинган беморлар бу ичимликни мунтазам равишда ичишлари керак деган хулосага келишди.
Гап шундаки, какаода кўп миқдорда флаваноллар мавжудлиги сабабли қон босимини пасайтириш хусусиятига эга. Тадқиқотчилар какаонинг фойдасини овқат ҳазм қилиш тизимида флаванолларнинг сўрилишининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳлайдилар.
Дастлаб, уларнинг камроқ қисми ингичка ичакда сўрилади, бу босимнинг пасайишининг биринчи босқичини юзага келтиради. Шундан сўнг иккинчи ва кўп қисми у ерда яшовчи фойдали бактерияларнинг таъсири туфайли катта ичакда сўрилади. Бу эса қон босимини пасайишига хизмат қилади.
Олимлар, шунингдек, какао қон томирларининг деворларини янада қайишқоқ қилишини аниқладилар. Бу эса атеросклероз ривожланишининг олдини олиш имконини беради, деб хабар беради aif.ru.