АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Вақф" хайрия фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонд томонидан мамлакатимиздаги масжидлар фаолияти ва ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.
Мамлакатда фаолият юритаётган молиявий ночор, кам даромадли масжид имом-хатиблари учун фонд томонидан 2018 йилдан узлуксиз ойлик маош тайинланиб, ўтган вақт мобайнида 6 миллиард 976 миллион сўмдан зиёд маблағлар маош сифатида тўлаб берилди.
Пандемия даврида республикамиздаги 2090 дан ортиқ масжидда меҳнат қилаётган имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли, муаззин, қоровул ва бошқа техник ходимларнинг барчаларига моддий ёрдам учун 65 миллиард 873 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди.
Умумий ҳисобда фонд ўз фаолиятини бошлагандан бугунга қадар жами 74 944 873 000 сўм маблағни масжидлар қурилиши, таъмирланиши, техник таъминот ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун хайрия сифатида йўналтирилган.
Ўтган 4 йил давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар қурилиши, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари учун сарфланган маблағлар;
Аҳолининг диний-маърифий илмларини ошириш ва масжидлардаги кутубхоналарни янада бойитиш мақсадида вақф қилинган китоблар