— “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили муносабати билан янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этяпмиз, — дейди фонднинг Тошкент вилоят бўлими бошқаруви раиси Дилшод Шоисманов. — Вилоятимизда зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилган мазкур лойиҳамиз ҳам  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Паркент тумани “Кумушкон” маҳалласида жойлашган “Ҳазрати Али Бува” зиёратгоҳида амалга оширилган бугунги ташриф ватандошларимизда, айниқса, ёш авлод вакилларида ватанга бўлган муҳаббат руҳини янада юксалтириши шубҳасиз. Уларнинг ота-боболаримизга муносиб авлод бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш керак, фонд вилоят бўлими жорий йилдан бошлаб бир нечта янги маданий-маърифий лойиҳаларга қўл урди. Жумладан, жойларда умумхалқ Наврўз байрами муносабати билан кекса отахон ва онахонлар иштирокида сумалак сайллари ташкил этилмоқда. Маданий тадбирларда якка-ёлғиз кексалар, ноиронлиги бор оилалар ва иккинчи жиҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати