Тадқиқотчилар Буюк Британия Биобанкидан 247 867 нафар катталар маълумотларини таҳлил қилишди, улар уйқу давомийлиги бўйича тўрт гуруҳга бўлинган: меъёрда (кунига 7-8 соат), бироз қисқа (кунига 6 соат), ўртача қисқа (кунига 5 соат) ва жуда қисқа (кунига 3-4 соат). Қизил гўшт, қайта ишланган гўшт, мева, сабзавот ва балиқ истеъмоли ҳисобга олинди ва соғлом овқатланиш 0 (энг носоғлом) дан 5 (энг соғлом) баллгача баҳоланди.
3 дан 5 соатгача бўлган уйқу қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиши хавфини ошириши аниқланди. Соғлом овқатланиш касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам берди, аммо ҳатто соғлом овқатланган, лекин кунига олти соатдан кам ухлаган одамларда ҳам қандли диабет ривожланиш хавфи юқори бўлди, деб хабар беради lenta.ru.