Aнжуман доирасида “Камалак” билимдонлари”, “Энг намунали ҳудудий Сардорлар Кенгаши” ҳамда “Йил сардори” танловларининг Республика босқичи, "Заковат” интеллектуал ўйини, “Халқлар дўстлиги” рақслар танлови, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Бўйинбоғсиз учрашув” лойиҳаси, “Битирувчилар кечаси” лойиҳаси, “Aнжуман CUP” футбол мусобақаси ҳамда “Қувноқ эстафета” мусобақалари ўтказилди

Aнжуманнинг ёпилиш маросимида Ёшлар ишлари агентлиги директори иштирок этди. Ушбу маросимда 5 кун давомида лойиҳа ва танловларда фаол қатнашиб, ғолиб бўлган иштирокчилар тақдирланди.