Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 300 нафар  сардорлар Қарши вокзалида тантанали кутиб олинди. Шаҳрисабз шаҳридаги «Оқсарой» мажмуасидаги Амир Темур ҳайкали пойига анжуман иштирокчилари билан биргаликда сектор раҳбарлари ҳамда вилоят ёшлар ташкилотлари раҳбарлари гулчамбар қўйишди.

Шундан сўнг «Лочин» болалар оромгоҳида Шаҳрисабз ёшлари, ҳарбий оркестр ва анжуман ташкилотчилари ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчиларни тантанали кутиб олинда ва анжуманнинг очилиш концерт дастури бўлиб ўтди.

Анжуман доирасида ўқув семинарлар, «Энг намунали ҳудудий Сардорлар Кенгаши», «Қувноқлар ва зукколар» танлови, «Мунозара» ва «Заковат»  интеллектуал ўйини, «Қадрият, урф-одат, анъана ва болалар!», «Халқлар дўстлиги» фестиваллари ҳамда «Олимпия куни», «Сўнги қўнғироқ», «Дўстимга совға» лойиҳалари, «Плоггинг» экологик акцияси каби 15 дан ортиқ  лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган.