Ушбу унвон университетнинг илмий кенгаши томонидан дунёдаги таниқли маданият арбобларига мусиқа санъати ривожи ва равнақ топиши йўлида қўшган сезиларли ҳиссаси учун берилади. Тантанали маросимда мазкур университет ректори, Қозоғистон халқ артисти, ЮНЕСКО артисти, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг тинчлик ва ривожланиш Давлат мукофоти лауреати Айман Мусаходжаева фахрий унвонни топширди.

Қайд этиш керакки, Қозоғистон миллий санъат университети “European Association of Conservatoires (AEC)” тармоғига киради ва дунёга машҳур кўплаб мусиқачилар билан ҳамкорлик қилади.