Маданият вазири ўринбосари К.Акилова бошчилигидаги делегация тарихий мерос обидаларини сақлаш ва қайта тиклаш бўйича Туркиянинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда маданият соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркия Республикасига ташриф буюрди.  

“Gursoy Group” компаниясининг расмий таклифи билан амалга оширилган ташриф давомида маданий мерос объектларини реставрация қилиш тажрибаси ҳамда икки томонлама амалий ва илмий ишлар муҳокама этилади.

 Ўзбекистон делегацияси биринчи навбатда Истанбул шаҳридаги Топқопи саройида амалга оширилган реставрация ишлари билан танишди.

Мезбон давлат мутахассисларининг маълумотларига кўра, реставрация ишлари бинонинг ҳолатига қараб, тўрт йил давомида амалга оширилади. Бу эса иншоотнинг 20 йил давомида ўз ҳолича сақланиб туришига хизмат қилади.