Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз мусобақада яккалик ва жамоавий йўналишларда ўз омадларини синаб кўришади.
23 апрелга қадар давом этадиган ушбу босқичда эркак спортчиларимиздан Миржалол Қароров, Амирхон Содиқов, Озодбек Унгалов ва Чен Яо Юй ҳамда аёл спортчиларимиздан эса Зебинисо Абдусатторова, Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева ва Камола Юнусова каби моҳир атлетлар юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Мусобақада юртдошларимиз қайд этган натижалар ҳақида хабар бериб борамиз, бизни кузатиб боринг.