Компания вакиллари томонидан нефть ва газ қудуқларга бориб, корхоналар операцион фаолиятини ўрганилди.
Куни кеча «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари раҳбарлигида Канаданинг «RLG International Inc.» халқаро консалтинг компанияси маслаҳатчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда хорижий компаниянинг маслаҳатчиси ташхис ва таҳлил лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш жараёнлари (КРС) бўйича тавсияномаларни шакллантириш ҳамда бошқа масалалар бўйича ўз ҳисоботини тақдим этди. Қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлашда топшириш вақтига таъсир қилмайдиган ишлаб чиқариш вақтининг сабаблари ва бошқа омиллар ошкор қилинди. Шунингдек, тўхташ вақтини қисқартириш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг асосий кўрсаткичлари жаҳон андозалари билан таққосланди.
Маслаҳатчи бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш самарадорлиги кўрсаткичларини такомиллаштириш, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» тизимига жаҳон стандартларини жорий этиш бўйича 3 йиллик режани тақдим этди. Маслаҳатчига тавсияномаларни амалга ошириш муддатини қисқартириш ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида ишнинг жаҳон стандартлари даражасига имкон қадар тез жорий этишга эътибор қаратиш топширилди, де хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.