Миллий метеорология бюроси маълумотларига кўра, яқин кунларда минтақанинг шимолий қисмида kuchli qor ёғиши (150 см гача) кутилмоқда, бу ҳудудда февраль ойидаги меъёрдан икки баравар кўп.

Қор ёғишидан ташқари шамол ҳам кучаймоқда: унинг тезлиги баъзи жойларда секундига 28 метрга етади.

Айни пайтда Янги Шотландиядаги ўрта таълим муассасаларининг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган ва фуқароларга, зарурат бўлмаса уйларидан ташқарига чиқмаслик тавсия этилган.