Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.