Вилоят ғарбидаги иккита шаҳар аҳолисини оммавий эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тоғ ёнбағирларида юзага келган ёнғин Оканаган кўлидаги тарихий курортни аллақачон кулга айлантирди. Ўнлаб хусусий уйлар вайрон бўлди. Ёнғинлар вилоятнинг шимолий ҳудудларига етиб келди. Магистраль йўллар бўйлаб ўрмон ёнмоқда, одамлар қочиш йўллари ёпилиб қолишидан олдин фалокат зонасини тарк этишга шошилишмоқда. Ҳозирда 400 га яқин фаол ёнғин ўчоғлари мавжуд бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ўт ўчирувчилар назорати остида эмас. 3500 га яқин қутқарувчи ёнғин билан курашмоқда, ёрдамга Мексика ва Коста-Рикадан гуруҳлар юборилган, деб хабар беради mir24.tv.