Мазкур Меморандумга мувофиқ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг маҳаллий ва хорижий капитал бозорларига чиқиши бўйича ҳамкорлик қилиш, қимматли қоғозлар, шу жумладан, Ислом тамойилларига асосланган сукук қимматли қоғозларни чиқариш орқали инвестиция фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда томонларнинг ўзаро манфаатларини ифодаловчи бошқа фаолият турларининг муҳим йўналишлари бўйича келишувга эришилди.
Шу билан бирга, тегишли чора-тадбирлар ижроси натижасида жорий йилнинг июль-август ойларида облигацияларни чиқариш режалаштириляпти.
Бу борада, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳам ўз ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, «яшил» исломий облигацияларни чиқариш бўйича изчил изланишлар олиб боряпти. Хусусан, бугунги кунга қадар Жамият бир қатор нуфузли хорижий инвестиция банклари, хусусан, АҚШнинг «Citibank», «JPMorgan Сhase», Швейцариянинг «Credit Suisse», Бирлашган Араб Амирликларининг «Emirates NBD», Франциянинг «Societe Generale» сингари нуфузли банклар билан исломий облигацияларни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борди, деб хабар беради «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати.